"Барселона" илк трансфер борасида келишувга эришди

"Бетис" ярим ҳимоячиси Гвидо Родригес жорий мавсум охирида "Барселона"га ўтади. Бу ҳақда инсайдер Николо Скира хабар бермоқда.

Манбанинг хабарига кўра, томонлар 2026 йилгача шартнома борасида келишиб олишган. Каталонияликлар футболчини текинга олади, чунки унинг жамоаси билан шартномаси 30 июнга қадар мўлжалланган.

Аргентиналик футболчи 2020 йилдан бери “Бетис” сафида ҳаракат қилиб келмоқда.  Жорий мавсумда 30 ёшли ярим ҳимоячи барча турнирларда 25 та ўйин ўтказиб, 2 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!