Леау "Милан"дан кетадими?

"Милан" бош директори Жоржио Фурлани жамоа ҳужумчиси Рафаел Леаунинг келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди.

"Леу жамоада қолади. У узоқ муддатли шартнома имзолади ва шу ерда қолишни истайди", - дея функционернинг сўзларидан иқтибос келтиради журналист Фабрицио Романо.

Португалиялик футболчи 2019 йилдан бери “Милан” сафида тўп тепмоқда. Жорий мавсумда 24 ёшли вингер барча турнирларда 43 та ўйин ўтказиб, 13 та гол урди ва 13 та голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!