Паралимпия. Пара тоғ чанғиси бўйича терма жамоамиз аъзолари Австрияга жўнаб кетди

  • 22 ноябрь, 2022, 22:44
  • 0

Юртимизда янги ривожланиб бораётган қишки спорт турларидан бири ҳисобланган пара тоғ чанғиси бўйича терма жамоамиз аъзолари жорий йилнинг 22-29 ноябрь кунлари Австриянинг Рестерхое шаҳрида бўлиб ўтадиган халқаро мусобақада иштирок этади.

Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси матбуот хизматининг хабар беришича, қуйидаги пара спортчиларимиз Австрияга йўл олди:

Асел Турдимуратова
Юлдуз Махмудова
Фирдавс Худоятов
Комрон Абдувохитов

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!