U-23 Осиё кубоги. Индонезия - Ўзбекистон учрашувини ким шарҳлайди?

Қатарда бўлиб ўтаётган Осиё кубогининг ярим финалидан ўрин олган Индонезия - Ўзбекистон ўйини Спорт телеканалида намойиш қилинади.

Маълум бўлишича, Тошкент вақти билан 19:00да старт оладиган мазкур баҳсни Даврон Файзиев шарҳлаб боради. 

Агарда Темур Кападзе шогирдлари Индонезияни мағлуб қилса, финалга йўл олиш билан биргаликда Париж Олимпиадаси йўлланмасини ҳам нақт қилади. 

Эслатиб ўтамиз,  Индонезия - Ўзбекистон учрашувини "Sports.uz Live" телеграм каналимизда жонли эфирда томоша қилишингиз мумкин. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Журабой
29/04/2024 14:45
Даврон б/н Хайрулла жуда зерикарли олиб боришади-да , ухлаб колай дейсан. Илтимос бошка олиб борсин
Асманов Асман
29/04/2024 12:22
Осиёга 3,5 яримта жой ажратилгандию, вахоланки, 3 уринди олган жамоа хам тогридан-тогри Олимпиадага бориши мумкун булган. 4 уриндаги жамоа эса, Африка китаси вакили Билан, 4 урин учун кураш олиб борарди.