Анчелотти ўзини ҳайратга солган “Реал”нинг уч футболчиси номини айтди

Карло Анчелотти бир йиллик танаффусдан сўнг яна чемпионлик унвонини “Реал”га қайтарди.

Италиялик мутахассис муваффақиятли ўтган мавсумда ўзини ҳайратга солган уч нафар футболчи борлигини маълум қилди.

Бош мураббий ишончини оқлаган ўйинчиларнинг бари ўтган ёз трансфер қилинганлар бўлиб чиқди.

- Мавсумда мени ҳайратга солган ўйинчилар кимлар?  Мен аввал ўзим яқиндан танимаган ижрочиларни тилга олишни истайман. Булар Браим Диос, Фран Гарсия ва Хоселу, - деди Карло Анчелотти.

Браим Диас “Реал”га 2019 йили келган ва бунгача уч мавсум ижара асосида “Милан” шарафини ҳимоя қилганди. Фран 2021 йилдан “Райо Вальекано”да ўйнаб келаётган эди. Мадридликлар уни ўтган ёзда қайта сотиб олди.

Хоселу ҳам 2011-2012 йилшги мавсумда “Реал” футболчиси бўлган ва жамоага 11 йилдан кейин қайтарилди. 

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию