“Барса” асосий дарвозабонидан айрилиш арафасида

“Барселона” дарвозасини 10 йилдан бери қўриқлаб келаётган Марк-Андре тер Штеген ёзда жамоадан кетиши мумкин.

Маълумотларга қараганда, шгерманиялик посбонга Саудия Арабистонининг бир неча клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда.

32 ёшли дарвозабоннинг каталонияликлар билан шартномаси 2028 йилнинг ярмигача давом этади. Бироқ молиявий қийинчиликларни бошдан ўтказаётган клуб тер Штегенни сотиб юбориши мумкин.

Марка-Андре тер Штеген Transfermarkt портали экспертлари томонидан 30 миллион еврога баҳоланмоқда.

Моҳир дарвозабон Мёнхенгладбахнинг “Боруссия” клуби тарбияланувчиси ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Realmuxlisi
17/05/2024 13:07
Shgermaniya yangi davlat