"Боруссия"дан кетаётган Марко Ройсга 2 та чемпионатдан таклиф тушмоқда

Мавсум охирида “Боруссия Д”ни тарк этадиган ярим ҳимоячи Марко Ройс фаолиятини якунламоқчи эмас. Бу ҳақда журналист Патрик Бергер хабар тарқатмоқда.

Инсайдернинг ёзишича, 34 ёшли вингер камида яна бир мавсумни юқори савияда ўтказмоқчи. Германиялик тажрибали футболчининг хизматларига Туркия чемпионати ва МЛС клублари қизиқиш билдирмоқда.

Марко 2012 йилдан буён дортмундликлар сафида тўп сурмоқда. У ўтган давр мобайнида "Боруссия" таркибида 424 та учрашувида қатнашиб, 168 та гол уди ва 128 та голли узатмани амалга оширди.

“Боруссия” Дортмунд 31 турдан сўнг Германия Бундеслигасининг мусобақа жадвалида 57 очко билан 5-ўринда бормоқда. Жамоа шунингдек, УЕФА Чемпионлар лигасида ҳам муваффақиятли иштирок этмоқда. “Боруссия” ярим финалнинг дастлабки баҳсида ПСЖни 1:0 ҳисобида енгди. Жамоалар ўртасидаги жавоб ўйини 8 май куни Парижда бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!