"Бунёдкор"нинг собиқ футболчиси "Олтин тўп"нинг янги эгаси ким бўлишини айтди

"Барселона" ва "Бунёдкор"нинг собиқ ярим ҳимоячиси Ривалдо "Реал" вингери Винисиус Жуниорнинг ўйинига юқори баҳо берди.

"Вини "Реал" ва "Бавария" ўртасидаги Чемпионлар лигасининг биринчи ярим финалида иккита гол урди ва менинг ҳамюртим бугунги кунда Европанинг энг зўр ўйинчиларидан бири.

У бутун мавсум давомида жамоанинг асосий футболчиларидан бири бўлди. Жамоа унинг ўйин услубига мослашди ва агар "Реал" Чемпионлар Лигасида ғолиб чиқса, айнан у "Олтин тўп" учун муносиб даъвогарга айланади.

У аллақачон дунёнинг энг яхши учта футболчисидан бири, гарчи у ҳали ҳеч нарса ютмаган бўлса ҳам. Агар “Реал” “Бавария”ни мағлуб этиб, Чемпионлар лигасида ғалаба қозонса, Вини мавсумнинг энг яхши футболчиси бўлиш учун ажойиб имкониятга эга”, — деди бразилиялик футбол юлдузи.

Жорий мавсумда Винисиус 34 та ўйин ўтказиб, 21 та гол урди ва 11 та голли узатмани амалга оширди.

Винисиус "Реал"га 2018 йилнинг июлида 45 миллион евро эвазига "Фламенго"дан келиб қўшилганди. Футболчининг мадридликлар билан шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Трансфермаркт футболчини 150 миллион еврога баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Бобурни Парпиев
04/05/2024 10:31
Финалдан кегин пресс конференция булдими Катара