"Челси" ҳали 18 ёшга тўлмаган футболчи учун 30 миллионлик таклиф юборди

"Челси" ёш футболчиларга эътибор қаратишда давом этади. Бу сафар "аристократлар" бразилиялик ёш футболчи Эстевао учун 30 миллион евролик таклиф юборди. 

"Палмейрас" аъзоси ҳисобланадиган 17 ёшли вундеркинд лондонликлар сафига ёзда келиб қўшилиши кутилмоқда. Ҳозирча у бразилияликлар билан мавсумни якунлаб қўйиши кутилмоқда. 

Маълумот учун, Эстевао 2025 йилнинг апрель ойида ўзининг 18 ёшга тўлганини нишонлайди. Жорий мавсум у барча мусобақалар доирасида 17 та баҳсда иштирок этди ва ўз номига 6 гол ва 3 ассист ёздириб қўйди. 

"Трансфермаркт" портали ҳужум чизиғининг ўнг қанотида ҳаракат қиладиган футболчини 10 миллион еврога баҳоламоқда. 

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию