Енгил атлетикачиларимиз Марказий Осиё очиқ чемпионатини 11 та олтин медал билан бошлашди

Тошкентда енгил атлетика бўйича Марказий Осиё очиқ чемпионати ўтказилмоқда. Мусобақада Ўзбекистон, Туркманистон, Қирғизистон, Тожикистон, Қозоғистон, Украина ва Озарбайжондан ташриф буюрган 400 нафардан ортиқ атлет ғолиблик учун баҳс олиб боряпти.

Мусобақанинг илк куни доирасида бир қатор йўналишларда ғолиб ва совриндорлар аниқлаб олинди. Кутилганидек, унда Анвар Анваров узунликка сакраш, Суҳроб Ходжаев босқон улоқтириш, Малика Насриддинова ядро улоқтириш каби йўналишларда олтин медалларни қўлга киритишди. Умуман олганда, кун давомида атлетларимиз 11 та олтин, 15 та кумуш ва 11 та бронза медалларини жамғаришга муваффақ бўлишди. Батафсил:

Олтин медал:
Андрей Петров (10 000 метр)
Юлиана Шукина (диск улоқтириш)
Суҳроб Ходжаев (босқон улоқтириш)
Анвар Анваров (узунликка сакраш)
Улуғбек Эгамбердиев (найза улоқтириш)
Сабоҳат Салимжонова (1500 метр)
Дилшода Усмонова (3000 метр, стипл-чез)
Амир Нагаев (баландликка сакраш)
Лидия Подсепкина (100 метр, тўсиқлар оша)
Эргаш Нормуродов (110 метр, тўсиқлар оша)
Малика Насриддинова (ядро улоқтириш)

Кумуш медал:
Евгений Фадеев (10 000 метр)
Асадбек Муродов (найза улоқтириш)
Виктор Суренко (1500 метр)
Даря Антропова (1500 метр)
Отабек Тошқувватов (3000 метр, стипл-чез)
Достон Ражабов (ядро улоқтириш)
Арофат Имомалиева (3000 метр, стипл-чез)
Вадим Чикалов (узунликка сакраш)
Рашидбек Содиқов (диск улоқтириш)
Жонбиби Ҳукмова (400 метр)
Нурхон Очилова (100 метр, тўсиқлар оша)
Мардонбек Сотиболдиев (100 метр, тўсиқлар оша)
Мадина Насриддинова (ядро улоқтириш)
Суннатилла Исмоилов (100 метр)
Лайло Аллаберганова (100 метр)

Бронза медал:
Азизжон Собиров (узунликка сакраш)
Ҳасан Мирсоатов (1500 метр)
Муҳаммадқодир Соатов (3000 метр, стипл-чез)
Рашидбек Содиқов (ядро улоқтириш)
Садафбону Нусратуллоева (3000 метр, стипл-чез)
Амал Ходжаев (узунликка сакраш)
Азизбек Нуриллоев (диск улоқтириш)
Дилшодбек Бобоқулов (400 метр)
Юлиана Шукина (ядро улоқтириш)
Санжар Ашуров (100 метр)
Екатерина Тунгускова (10 000 метр)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!