Финал: Япония - ЎЗБЕКИСТОН: Матнли трансляция

Айни вақтда U23 Осиё кубоги финал учрашуви доирасида Япония - Ўзбекистон баҳси старт олди. Мазкур беллашувдан матнли трансляцияни сайтимиз орқали томоша қилишингиз мумкин.

  • Осиё - ОФК U23 Осиё кубоги
  • Финал

Япония

  • F. Yamada 90'
Тугади
1 : 0

03.05.2024 20:30

Ўзбекистон

  • 90+16'

    Ўзбекистон терма жамоаси кумуш медалларни қўлга киритди. Япония минимал имкониятдан максимал фойда чиқара олди. Раҳмат йигитлар!

  • 90+12'

    Зафармурод Абдираҳматовга сариқ карточка кўрсатилди. 

  • 99'

    Раҳмоналиевнинг зарбасини япониялик посбон қайтарди. Эсизаааа

  • 98'

    Пенальтииииииииииииииииииииииии! Ҳакам мўжик!

  • 96'

    Эронлик ҳакам ВАРни кўрмоқда. Терма жамоамиз фойдасига пенальти берилиши мумкин!

  • 92'

    Буёғига таваккал. Кападзе Умарали Раҳмоналиев, Отабек Жўрақўзиев майдонга туширди. Буёғига йўқотадиган нарса йўқ.

  • 90+1'

    ГОЛ! Майдон марказида Холматовнинг тўпни йўқотишидан сўнг рақиб вакили Фуку Ямада ҳисобни очди.

  • 90'

    Иккинчи бўлимни яна 11 дақиқа томоша қиламиз. Эронлик рефере шунча вақт қўшиб берди

  • 86'

    Жарима майдончамиз ичида пала-партиш вазият юзага келди. Ҳозиргина майдонга тушган Ибрагимов тўпни тепиб юборди

  • 84'

    Терма жамоамиз сардори Жасур Жалолиддиновнинг ўрнига Иброҳим Ибрагимов майдонга туширилди. 

  • 78'

    Абдувоҳид Неъматов сариқ карточка билан жазоланди. Рақибларимиз жарима зарбасини амалга оширади

  • 76'

    Ўз жойини ташлаб чиққан Абдувоҳид Неъватов рақиб ҳужумчиси билан тўқнашиб кетди. Футболчиларга шифокорлар ёрдам кўрсатишмоқда. Жароҳат олмаган бўлсин. 

  • 73'

    Терма жамоамиз сафида ўзгариш: Алишер Одилов ва Зафармурод Абдираҳматов майдонга тушди. Улар Саидазамат Мирсаидов ва Русланбек Жияновнинг ўрнини эгаллайди.

  • 67'

    Охирга 5 дақиқада Ўзбекистон доминант устунлик қилди: Кетма-кет зарбалар, иккала қанотдан фаолллик. Штурм давом этади. 

  • 66'

    Голнинг ҳиди келяпти!

  • 65'

    Жияновнинг паси зарбага айланиб кетди. Ундан кейин Жасур Жалолиддиновнинг супер зарбасини рақиб посбони қайтарди. 2022 йилдаги голдан повтор бўлсин!

  • 63'

    Футбол шархида шахмат ва кураш ҳақида маълумот бериляпти. Қизиқ кетяпти, атак!

  • 60'

    Ҳа айтганча Нодирбек Абдусатторов "Tepe Sigeman-2024" мусобақасида ғолиб чиқибди.

  • 56'

     Ўзбекистонлик ишқибозларнинг қўллаб-қувватлаши аниқ эшитилиб турибди. 

  • 54'

    Норчаев йиқилиб берган пасини Одилов кўкка совурди. Бўшашмайлик йигитлар!

  • 51'

    Нораевга шифокорлар ёрдам кўратишмоқда. Жароҳат олмаган бўлсин. 

  • 50'

    Текккан тўпни тегди дейдида! Жиянов тепган тўп рақиб ҳимоячиларига тегиб майдонни тарк этди. Ҳакам бурчак зарбаси бермади.

  • 47'

    Япония иккинчи бўлимни кутилмаган тарзда бошлади. Бурчак зарбасидан сўнг Алишер Одилов ҳимояда ёрдам берди

  • 46'

    Иккинчи бўлимга старт берилди. 

  • 45+8'

    Япония - Ўзбекистон учрашувининг биринчи бўлими якунланди. Ҳозирча ҳисоб 0:0.

  • 45+3'

    Диёр Холматовнинг идеал узатмасини дарвозага йўллайдиган футболчи топилмади. Бурчак зарбасини амалга оширмамиз.

  • 45'

    Учрашувнинг биринчи бўлимига 3 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 43'

    Иброҳимҳалилнинг жарима майдони ичига берган узатмасидан сўнг тўп Саидазаматга келиб тушди, Мирсаидовнинг узоқдан берган зарбаси ноаниқ бўлди. 

  • 38'

    Терма жамоамиз сардори Жасур Жалолиддиновга нисбатан қўполлик ишлатилди. Ҳаммаси жойида Жасур майдонда

  • 37'

    Норчаевнинг пасидан сўнг Жиянов зарба йўллади. Япониялик дарвозабон ўз ўрнида. Мана шундай йигитлар!

  • 34'

    Холматов битта пас билан Норчаевни бирга-бир вазиятга олиб чиқди. Бироқ ҳимоячи ишончли ҳаракат қилди. Норчаевга шифокрлар ёрдам кўрсатмоқда

  • 30'

    Ибромҳалил Йўлдошев Неймарни ёқиб олди. 

  • 27'

    Ҳимояда бунақамасе! Иброҳимҳалилнинг қўпол узатмасидан сўнг дарвазамизга зарба йўлланди. Ҳозирча ноаниқ

  • 24'

    Ўзбекистон майдоннинг ўзига тегишли қисмида тўпни назорат қилмоқда. Ҳозирча тенглик

  • 20'

    Ҳозирча жамоалар майдон марказида курашмоқда. 

  • 16'

    ЭҲҲҲҲҲҲҲ, жароҳат олмаган бўлсин! Абдурауф Буриевга нисбатан қўполлик ишлатилгани учун япониялик ҳимоячига сариқ кўрсатилди

  • 14'

    Энди Иброҳимҳалил йиқитилди. Ҳакам сариқ карточка бермади

  • 12'

    Булар Саудиями нима? Майдон марказида Жиянов "чопилди". Жалолиддинов тўғридан-тўғри зарба берди. Дарвозабон ўз ўрнида

  • 8'

    ВУУУУУУХХХХХХ. Алишер Одиловнинг пасидан сўнг Норчаев кучли зарба йўллади. Тўп дарвозанинг ёнига тегди

  • 7'

    Иброҳимҳалил Йўлдоев майдонда ётибди. Унга шифокорлар ёрдам кўрсатишди

  • 6'

    Вакилларимиз тўпни назорат қилмоқда. Япония кучли прессинг қиляпти

  • 3'

    Беллашувнинг илк дақиқаларида Ўзбекистон устунлик қилмоқда

  • 1'

    ВАУУУУУУУ, Норчаев!!!! Ўйиннинг биринчи дақиқасиданов Ҳусаин жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллади

  • 1'

    КЕТДИК!!! Учрашувга старт берилди. Ҳамюртларимиз бошлаб берди. 

  • +'

    Жамоалар майдонга чиқиб келди. Иккала давлат мадҳияси янграмоқда. ОМАД ЙИГИТЛАР!

     

  • +'

     

    Терма жамоамизнинг бошланғич таркби:

    Дарвозабон: Абдувоҳид Неъматов;

    Ҳимоячилар: Иброҳимҳалил Йўлдошев, Алибек Давронов, Муҳаммадқодир Ҳамралиев, Саидазамат Мирсаидов;

    Ярим ҳимоячилар: Абдурауф Буриев, Диёр Холматов, Жасур Жалолиддинов;

    Ҳужумчилар: Русланбек Жиянов, Ҳусаин Норчаев, Алишер Одилов.

     Вакилларимиз оқ рангли либосда ҳаракатланса, "самурайлар" кўк рангли формада ҳаракат қилади.

  •  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!