"Машъал" стадионининг ёритгичлари энди талаб даражасида

"Машъал" футбол клуби уй учрашувларини ўтказадиган "Баҳром Вафоев" номидаги стадионда кузда янги прожекторлар ўрнатиш ишлари олиб борилди. 

Дастлаб февраль ойида илк босқич якунлангач, Лига мутахассислари стадион ёритиш тизимини ўлчаш ишларини ўтказишганди. Унда ёритиш тизими даражаси 1700 люксни ташкил қилганди. 

Прожекторларни талаб даражасига етказиш учун яна қўшимча созлаш ишлари амалга оширилди. 22 апрель куни Лига мутахассиси Муборакдаги стадионда яна бир бор ёритишни ўлчаш жараёнини ўтказди. Эндиликда Баҳром Вафоев стадиони прожекторлари 1900 люкс даражада ёруғлик бермоқда. 

Ушбу кўрсаткич ЎзПФЛ талабларига тўлиқ жавоб беради.

ЎзПФЛ матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!