Мбаппенинг “Реал”даги даромади ошкор бўлди

ПСЖ билан хайрлашган Килиан Мбаппе фаолиятида янги босқични бошлаш арасида турибди.

Ҳали расман эълон қилинмаган бўлса-да, 25 ёшли футболчи келаси мавсумдан “Реал” ўйинчисига айланади.

Sky Sports нашри томонлар беш йиллик шартнома имзолаши ҳақида маълумот тарқатди.

Унга кўра, Мбаппе йилига 15 миллион евро миқдорида маош олади. Бу ПСЖ тўлаган маошдан камлиги айтилмоқда.

Бироқ, “Қироллик клуби” Килианга жамоа билан шартнома имзолагани боис махсус бонус ажратади. Бу сумма 150 миллион еврони ташкил этиши белгиланган.

Килиан Мбаппенинг “Реал”га ўтгани ҳақидаги расмий маълумот июнь ойида эълон қилиниши кутилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!