Сарварбек Раҳмонбердиев Осиё чемпионати кумуш медаль соҳиби!

Хабар бериб ўтганимиздек, айни кунларда Абу-Даби шаҳрида жиу-житсу бўйича катталар ўртасида 8 ва ёшлар ўртасида 1-Осиё чемпионати старт олди. Бугунги кун дастуридан ўрин олган баҳсларда -56 кг вазнда юртимиз шарафини ҳимоя қилган Сарварбек Раҳмонбердиев Newaza йўналишида финалгача барча рақибларини мағлуб этиб, ҳал қилувчи баҳсда бироз омад етишмади ва якунда Осиё чемпионати кумуш медалини қўлга киритди. Яна бир қатор ҳамюртларимиз мазкур турнирда иштирок этмоқда. Воқеалар ривожини бизда кузатиб боринг!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!