![](https://static.sports.uz/crop/ddf2a60eaba78da7cb49c8e64e1a3cf3.jpg)
Умида Омонова жуда муҳим ғалабани қўлга киритди! Олтин учун бир қадам қолди
Умида Омонова жуда оғир кечган баҳсда Қозоғистон терма жамоаси аъзоси - Жансаян Абдумаликни енгиб, ўзи учун медални нақд қилди.
Жаҳон чемпиони саналган қозоғистонлик шаҳматчи устидан ғалаба қозонган ҳамюртимиз бир неча соатлардан сўнг 9-турда дона суради. Айнан ўша баҳс натижаси унинг қандай медалга эга чиқишини аниқлаб беради. Омад тилаймиз.
Фикрлар