Япония - Ўзбекистон: Икки йил олдинги ўйинни ёдга оламиз

Қатарда бўлиб ўтаётган 23 ёшлилар ўртасидаги Осиё кубогига бугун якун ясалади. Финалгача Япония ва Ўзбекистон терма жамоалари етиб келишди ва 20:30да старт оладиган учрашув орқали турнир ғолиби аниқланади. Бундан икки йил олдин Ўзбекистонда ўтказилган чемпионатда ҳам бу икки жамоа ўзаро тўқнаш келган. Ўша беллашувни ёдга оламиз. 

Чорак финалда Ироқ билан куч синашган Темур Кападзе шогирдлари жуда қийин ўтган ўйинда ирода намойиш қилади. Учрашувнинг 12-дақиқасидаёқ Абдувоҳид Неъматов ироқликлар провакациясига учиб, қизил карточка олади. Пенальтидан эса меҳмонлар ҳисобни очди. Тайм сўнггида эса Жасур Жалолиддинов имкониятларни тенглаштиради. Иккинчи бўлимда дарвозалар яна бир мартадан ишғол қилинди. Ўйин пенальтилар сериясигача давом этиб, бизнинг ғалаба билан тугайди. Учрашувга ташриф буюрган мухлислар Ироқ футболчиларининг хатти-ҳаракатларидан норози бўлиб, стадионга тош отишни бошлашади. 

Одамларнинг бундай ишидан сўнг Японияга қарши баҳсда стадионга уларнинг кириши ман қилинади ва баҳс ўзбек мухлисларисиз ўтади. Ўйинда ҳисоб очилишини 60 дақиқа кутишга тўғри келди. Жалолиддинов узоқ масофадан супер зарбаси билан японияликлар дарвозасини ишғол қилишга муваффақ бўлди. 89-дақиқада эса Норчаев беллашувга нуқта қўйувчи голни урди.

Учрашув асосий таркиби

Ўйин статистикаси

Шу тариқа, Ўзбекистон Японияни мағлуб қилиб, финалга йўл олади. Сўнгги учрашувда эса Саудия Арабистони Кападзе шогирдларини таслим қилади. Айнан Қатарда бўлиб ўтаётган турнирда реванш олинди. Энди икки йил олдин амалга оширган ишимизни такрорлаш қолди ҳолос. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!