“Реал” Крооснинг ўрнини босадиган ўйинчи топди

“Реал” раҳбарияти ёши ўтиб қолаётган футболчилар ўрнига уларга муносиб ўринбосар топишга ҳаракат қилмоқда.

Тез орада жаҳон чемпиони Тони Крооснинг мадридликлар билан шартномаси ўз ниҳоясига етади. “Қироллик клуби” хўжайинлари германиялик тажрибали ярим ҳимоячи ўрнига унинг ватандоши Флориан Виртцни олиб келмоқчи.

Виртц ёш бўлишига қарамай, бир неча мавсумдан бери “Байер” етакчиси ҳисобланади ва жорий мавсумда леверкузенликларнинг чемпионлигига муносиб ҳисса қўшди.

Sport Bild нашрининг ёзишича, бу трансфер кўпроқ Крооснинг жамоадан қачон кетишига боғлиқ. Агар Тони келаси мавсум ҳам Мадридда қолса, Виртцнинг трансфери бир йилдан кейин амалга оширилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!