Тухель "Бавария" билан келиша олмади

Сўнгги кунларда Томас Тухелнинг "Бавария"да қолиш эҳтимоли ортиб бораётганди, лекин у раҳбарият билан келиша олмади. 

Фабрицио Романога кўра, германиялик мутахассис камида 2025 йилгача амал қиладиган шартнома истаганди. Аммо клуб уни яна бир йил қолишини истади. Бу эса Томасга ёқмаган. 

Музокаралар ўз ниҳоясига етди ва Тухель жамоани тарк этишга қарор қилди. У тезроқ ишга қайтишни истайди. Айни пайтда "Манчестер Юнайтед" варианти 50 ёшли мураббийга маъқул бўлиб тургани ҳақида миш-мишлар чиқмоқда.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!