Манчини Италия термасида бундай натижага эришган илк мураббий!

Евро-2020 саралаши доирасида Италия терма жамоаси Арманистон (9:1) ни тор-мор этди.

Италияликлар ўз тарихларида илк бор кетма-кет 11 та баҳсда ғалабага эришишди.

Аввалги рекорд, 1938 йили Витторио Поццо бош мураббийлигида қайд этилган ва шунда терма жамоа кетма-кет 9 та ғалабага эриша олган.

Маълумот учун, италияликлар J гуруҳида 30 очко тўплаб, биринчи ўринни қўлга киритди ва аллақачон, муддатидан аввал Евро-2020 йўлланмасига эга бўлган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!