Хабиб Нурмагомедовнинг нечта тансоқчиси борлигини биласизми?

UFCнинг енгил вазн тоифасидаги чемпиони Хабиб Нурмагомедовнинг отаси Aбдулманап Нурмагомедов машҳурлик ўғлининг шахсий ҳаётида ноқулайликлар туғдирмайдими, деган саволга жавоб берди.

"Мен бундай бўлади деб ўйламайман",  Унинг жуда кўп ишлари бор. Машғулотлар кўп вақтини олади. Шунинг учун, шунчаки ўғли билан кўчага чиқолмайди. У оиласи билан бирон жойга бора олмайди. Қизини болалар боғчасига олиб боролмайди. Ҳа, ҳатто бозорга бориб, олма сотиб олишда ҳам қийинчилик туғилади.  Лекин унинг бу борада саккиз нафар қўриқчиси бор”,-деди "МИР" телерадиокомпаниясининг расмий сайтига Абдулманап Нурмагомедов

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!