Ўзбекистонлик ММА жангчилари қайси UFC вакилларига қарши жанг қилган бўларди?

  • 8 январь, 2021, 13:02
  • 0
  • MMA

Ҳар бир ММА жангчисининг бош мақсади UFC промоушенида жанг ўтказиш бўлса керак. Албатта, юртдошларимиз ҳам аста-секин ушбу энг нуфузли промоушенда ўз чиқишларини бошлади. Жумладан, Маҳмуд Муродов, Зарруҳ Адашев ва Лилия Шакировани айтиб ўтишимиз мумкин. Ўйлаймизки, яқин йиллар мобайнида UFCда яна вакилларимиз кўпайиб боради.

Биз бежизга ушбу промоушен ҳақида сўз юритмадик. Чунки бугунги мақоламиз бевосита UFC билан боғлиқ. Аниқроқ қилиб айтганда, ўзбекистонлик ММА жангчиларига "Имконият ва танлов бўлганида ўз вазнингизда қайси UFC вакиллари билан жанг қилган бўлардингиз ва нима учун?, деб берган саволимизга спортчиларимиз қуйидаги тарзда жавоб берди.

Ўғилой Насимова – ММА жангчиси

- Агар, менда UFCда танлаб жанг килиш имкони бўлганида, ҳеч иккиланмасдан Роуз Намаюнас билан баҳс юритган бўлардим. Чунки у ўз вазнида энг кучлиси ва жанг қилиши менга жуда ёқади. Характер ва жанг қилиш услубимиз ўхшайди. Роуз ҳам кўпроқ “стойка”да ҳаракат қилади. Мен ҳам шу тарзда жанг олиб бораман. Шунинг учун у билан тўқнаш келишни хоҳлардим. Роуз Намаюнас мен учун ўз вазнининг чемпиони!

Ўғилой1

Азамат Нуфтиллаев – ММА жангчиси

- UFCнинг оғир вазн тоифасида чемпионликка даъвогар бўлган Френсис Нганну билан жанг қилардим. Албатта, у ажойиб ва жуда кучли жангчи.

photo_2020-02-02_16-08-42

Шоҳасан Мирзаматов – ММА жангчиси

- Аслида, бундай имконият бўлганида, вазн тоифамдаги исталган рақиб билан жанг қилган бўлардим. Агар кимнидир танлаш керак бўлса, Хорхе Масвидаль ёки Нэйт Диас билан жангда ўзимни синаб кўрардим.

Мирзаматов

Ҳумоюн Ибрагимов – ММА жангчиси

- Aгар танлаш имконияти бўлганида, Исраэль Адесанья билан жанг қилардим, сабаби у striker... Мен ҳам “стойка”да жанг қилишни яхши кўраман. У билан тўқнашувимиз чиройли ва мухлисларга ёқадиган жанг бўларди, деб ўйлайман. Насиб қилса, бу мен учун бир орзу эмас, оз қолди. Буни ўзимга мақсад қилиб қўйганман ва албатта, Адесанья билан жанг қиламан!

Хумоюн_2

Авлиёхон Ҳамидов – ММА жангчиси

- Бундай шароит пайдо бўлса, ўз вазн тоифамда Коди Гарбрандни танлар эдим. У жуда кучли ва жанг олиб бориш услуби менга жуда ёқади.

Авлиёхон

Ҳусниддин Ғаниев – ММА жангчиси

- Албатта, бундай имконият бўлса, ўрта вазн тоифаси чемпиони Исраэль Адесанья билан жанг қилардим. Адесанья жуда зўр жангчи, уни ҳурмат қиламан ва ҳаракатларига қойил қолиш мумкин. У асосан, “стойка”да жанг олиб боради. Мен эса кўпроқ “партер”да , тэйк-даунлардан фойдаланишга ҳаракат қиламан. Шунинг учун уни танлаган бўлардим. Шубҳасиз, Адесаньяни савияси, класси жуда юқори. Биз ҳам насиб қилса, унинг даражасига чиқишга ҳаракат қиламиз.

Хусниддинбой

Ҳасан Баратов – ММА жангчиси

- Ҳозирда UFCни тарк этган бўлса-да, Кейн Веласкес билан октагонда баҳс юритган бўлар эдим. Чунки жанг олиб бориш техникамиз ўхшаб кетади. Асосан, “стойка”да очиқ ва тоза жангни хуш кўради. Айнан, бу жиҳатни мен ҳам қадрлайман.

Ҳасан Баратов

 Ҳусан Баратов – ММА жангчиси

- Шундай имконият бўлса, оғир вазн тоифаси чемпиони Стипе Миочич билан жанг қилган бўлардим. У асосан “стойка”да жанг олиб боради. Менинг ҳам базам бокс ва кикбоксинг бўлганлиги учун шу вариантни танлардим.

хусан Баратов

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!