"Қизилқум" ҳимоячиси клубдан кетди

"Қизилқум" футболчиси Владислав Касминин жамоани тарк этди.

SPORTS.uz сайтига маълум бўлишича, навоийликлар ҳимоячига янги шартнома таклиф қилган, бироқ келишувнинг молиявий томони футболчини қониқтирмаган. Шу сабабли, 31 ёшли Касминин ўзига бошқа клуб топмоқчи.

Тажрибали ҳимоячи ўтган мавсум Суперлигада 11 ўйинда майдонга тушиб, 1 тадан гол ва ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйишга муваффақ бўлган.

Воқеалар ривожини биз билан кузатиб боринг!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!