"Спартак" – "Пахтакор": Матнли трансляция

Тошкентнинг "Пахтакор" клуби Москванинг "Спартак" клуби билан БААда ўртоқлик ўйинини ўтказади. Учрашув яқин дақиқалар ичида бошланади. Уни сайтимиз орқали матнли кўринишда томоша қилишингиз мумкин. Матнли трансляцияни Жалолиддин Қобилжонов олиб боради.

  • 90'

    Учрашув якунланди. "Спартак" 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

  • 87'

    "Пахтакор" футболчиси ҳужумда фол ишлатди

  • 86'

    ГОООООЛ! Зобнинг "Спартак"ни олдинга олиб чиқди. Стандарт вазиятдан сўнг мскваликлар гол уришга эришди

  • 86'

    Кримец Мозесга нисбатан қоида бузди

  • 83'

    Ларссонинг жаримадан йўллаган зарбасини ҳимоячилар қайтарди

  • 75'

    ВУУУУҲ! Ларссоннинг зарбаси дарвоза устунининг ёнгинасидан ўтиб кетди

  • 71'

    Мозеснинг зарбаси йўлига ҳимоячилар тўғаноқ бўлди. Қайтган тўпга Собольев зарба берди. Қувватов ўз ўрнида!

  • 69'

    "Спартак" футболчисига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда

  • 68'

    Қувватов рақиб футболчисининг зарбасини қийинчиликсиз бартараф этди

  • 66'

    ЗАРБААА! Ларссоннинг яқин масофадан тепган тўпини Қувватов оёғи билан қайтариб юборди

  • 62'

    Розиев бирга-бир вазиятда ноаниқ зарба йўллади

  • 60'

    "Пахтакор" таркибида ўзгариш бўлди. Тракиб деярли тўлиқ янгиланди

  • 52'

    Акром Комиловнинг зарбасига аниқлик етишмади

  • 48'

    Йўлдошевнинг узатмасини ҳимоячилар майдон ташқарисига чиқариб юборди

  • 46'

    Иккинчи бўлимда "Пахтакор" қуйидаги таркибда ҳаракат қилади: Қувватов, Сайфиев, Чобанов, Аъзамов, Комилов, Собирхўжаев, Ҳамробеков, Розиев, Темиров, Эркинов, Йўлдошев.

  • 46'

    Иккинчи бўлим бошланди

  • 45'

    Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча ҳисоб 1:1

  • 42'

    Айртоннинг зарбаси ҳимоячига тегиб майдон ташқарисига чиқиб кетди

  • 37'

    Бакаевнинг зарбасини Суюнов қайтарди

  • 30'

    ГОООООООЛ! Краль супер зарба йўллаб, ҳисобни тенглаштирди. Суюнов бу зарба олдида ожиз қолди

  • 28'

    СЕЕЕЕЙВ! Суюнов жаримдан йўллаган зарбани қийинчилик билан қайтарди

  • 26'

    Турғунбоев огоҳлантирилди!

  • 25'

    Турғунбоевнинг жаримадан йўллаган зарбасига бироз аниқлик етишмади

  • 23'

    "Спартак" футболчисининг бурчакдан узатган тўпини Кримец қайтариб юборди

  • 22'

    СЕЙВ! Педро Рошанинг жарима майдони ичидан тепган тўпини Суюнов қайтарди

  • 21'

    Учрашувни "Спартак" эгаси Федун ҳам стадиондан кузатмоқда

  • 17'

    "Пахтакор" бугунги ўйинда рақибга нисбатан фаолроқ ҳаракат қилмоқда. 

  • 15'

    Бурчакдан узатилган тўпни Суюнов эгаллаб олди

  • 14'

    ЗАРБАААА! Бакаевнинг кучли зарбасидан сўнг Суюнов тўпни қайтариб юборди

  • 13'

    Ҳожимат эркинов рақиб футболчини йиқитди

  • 10'

    Ҳожимат Эркиновнинг қанотдан узатган тўпини "Спартак" футболчилари қайтарди

  • 7'

    ГОООООООООЛ! Черан 11 метрлик нуқтадан адашмади

  • 6'

    Хожимат Эркинов жарима майдони ичида йиқитилди. Пенальти!

  • 3'

    "Спартак" ҳужумкор ўйин намойиш этмоқда

  • 2'

    Йшлдошевга нисбатан қўполлик ишлатилди

  • 1'

    Учрашувга старт берилди!

  • 0'

    "Спартак" ва "Пахтакор" жамоалари ўртасидаги ўртоқлик ўйини бошланиш арафасида

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!