Остон Ўрунов энг зўр футболчи бўлиши учун овоз беринг (сўровнома)

Хабарингиз бор, Остон Ўрунов миллий терма жамоамизнинг март ойидаги ўқув-машғулот йиғинига жалб этилган.

Бу вақт оралиғида легионеримиз ҳаракат қилаётган "Уфа" клуби феврал-март ойидаги энг яхши футболчисини аниқлаш борасида сўровнома бошлади. Унда Ўрунов ҳам иштирок этмоқда.

Маълумот учун, ҳамюртимиз уфаликлар сафида 4 та ўйин ўтказди. Ушбу беллашувларда у умумий ҳисобда 184 дақиқа ҳаракат қилди.

Қуйида сўровномада иштирок этиб, Ўруновга овоз бериш имкониятига эгасиз:

http://fcufa.pro/bolelshchikam/golosovaniya

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!