Евро-2020. Финляндия - Бельгия: Матнли трансляция

Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари! Европа чемпионати 3-туридан ўрин олган Финляндия - Бельгия тўқнашувига хуш келибсиз. Ўйинни сайтимиз орқали матнли кўринишда кузатиб боришингиз мумкин.

  • 90+3'

    Учрашув якунланди. Бельгия ҳам 100 фоизлик натижа қайд этди.

  • 90+2'

    Якун аниқ бўлиб улгурди. Шу боис, томонлар шиддат билан олдинга ўтмай қўйди.

  • 90'

    Ўйиннинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.

  • 87'

    "Қизил иблислар"нинг фаоллиги ҳамон давом этмоқда. Қойил, Мартинес!

  • 85'

    Эден Азарнинг зарбасига аниқлик етишмади.

  • 83'

    Ўз ишини бажарган Лукаку ўрнига Кристиан Бентеке ўйинга қўшилди.

  • 81'

    ГОООООООООЛ! Бельгия ҳисобдаги фарқни оширди!

    Қарши ҳужумга ўтиб кетган Де Брюйне жарима майдони ичидаги Лукакуни тўп билан таъминлади. Ромелу мўлжалда адашмади.

  • 81'

    Голдан кейин финлар анча ҳаракатланиб қолди. Ўйин қизимоқда.

  • 79'

    Бу сафар Лоднинг уриниши хавфли чиқди. Аммо ноаниқ.

  • 78'

    Пуккининг зарбаси дарвозага қадар етиб бормади.

  • 76'

    Бугун анча фаол ўйин кўрсатган Доку ва Троссард ўз ўрнини Менье ҳамда Батшуайига бўшатиб берди.

  • 74'

    ГООООООООООЛ! Бельгия барибир ҳисобни очди!

    Бурчакдан оширилган тўпни Вермален боши билан дарвозага йўллади. Устундан қайтган тўп Градецкига тегиб дарвозадан жой олди.

  • 72'

    Жереми Докунинг узатмасидан кейин тўп қайтарилди.

  • 69'

    Мартинес шогирдларининг босими давом этмоқда.

  • 67'

    Йўқ! ВАРга қулоқ солган Феликс Брих ўша вазиятда офсайд бўлганини таъкилдаб, голни бекор қилди.

  • 65'

    ГООООООООООЛ! Ва ниҳоят, Бельгия ҳисобни очди!

    Де Брюйненинг пасидан кейин бирга-бир вазиятга чиққан Лукаку кучли зарбаси билан дарвозани ишғол этди.

  • 64'

    Лукаш бугун рақиб томонидан берилган 6 та аниқ зарбани қайтаришга муваффақ бўлди!

  • 63'

    Азар яқин масофадан аниқ зарба берди. Градецкидан супер сейв!

  • 62'

    Финларнинг камсонли ҳужумларидан бири зарба билан якунланди. Тўп Куртуанинг қўлларига келиб тушди.

  • 60'

    "Финляндия қамали" давом этмоқда. Бельгияликлар рақибни жарима майдонига буткул қамаб қўйди.

  • 58'

    Энди Азар тахминан 10 метр масофадан дарвозани аниқ нишонга олди. Дарвозабон яна ўз ўрнида.

  • 56'

    Насер Шадлининг жарима майдони ичидан берган зарбасидан кейин Градецки тўпни ушлаб олди.

  • 54'

    Эден Азарнинг уриниши ва яна тўп мўлжалга аниқ бормаяпти.

  • 53'

    Шадлининг узатмасидан кейин баҳайбат Лукаку тўпга ета олмади. Маълумот учун, Ромелу баландга сакраган эди.

  • 51'

    Ҳужумчилар эплолмагандан кейин ҳимоячи Денайер узоқ масофадан зарба бериб кўрди. Лекин у ҳам дарвозани аниқ нишонга ола билмади.

  • 50'

    Бельгиянинг босими иккинчи таймда ҳам давом этмоқда. Аммо голдан дарак йўқ.

  • 48'

    Троссарднинг узатмасидан кейин тўп ҳимоячидан майдон ташқарисига чиқиб кетди.

  • 46'

    Иккинчи таймга старт берилди.

  • 45+1'

    Илк 45 дақиқаликда ҳисоб очилмади. Танаффус!

  • 45'

    Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди.

  • 45'

    Жарима майдони ичида Эден Азар йиқилиб тушди. Бриз унга ўрнидан туриши лозимлигини айтди.

  • 44'

    Бельгияликлар танаффусга қадар гол уриб олиши шартлигини тушунмоқда.

  • 42'

    Докунинг зарбасидан кейин Градецки жамоасини муқаррар голдан қутқариб қолди.

  • 41'

    Скандинавияликлар ҳам вақти-вақти билан олдинга ўтмоқда. Аммо бу уринишлар бесамар якунланяпти.

  • 39'

    Лукакунинг бу сафарги уринишидан сўнг тўп ҳимоячидан ўтмади.

  • 37'

    Ромелу Лукакунинг бош билан йўллаган зарбасини дарвозабон ушлаб олди.

  • 35'

    Санкт-Петербургда ҳаво бироз иссиқ. Феликс Брих футболчиларга салқинланиб олиш имкониятини тақдим этди.

  • 33'

    Бу сафар Троссарднинг уринишига бироз аниқлик етишмади.

  • 32'

    Аксель Витселнинг зарбасидан кейин тўп тўсин юқорисидан ўтиб кетди.

  • 31'

    Докунинг жарима майдони марказига етказиб берилган тўпга шериклари ета олмади.

  • 30'

    Номинал меҳмонлар буткул назоратни қўлга олди. Энди фақат гол уриш керак.

  • 28'

    Бельгия етакчиларида хатолар кўзга ташланмоқда. Булар асосан пасларда сезиляпти.

  • 26'

    Ромелу Лукаку ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

  • 25'

    Роберто Мартинес шогирдларининг штурми тобора кучайиб бормоқда.

  • 23'

    Де Брюйненинг жарима майдони марказига оширган тўпини финляндияликлар катта қийинчилик билан қайтарди.

  • 21'

    Лукаку Азарни бирга-бир вазиятга чиқариб юбориши мумкин эди. Бироқ ҳимоячи тўғри позиция танлади.

  • 20'

    Ромелу Лукаку ҳужумда бироз қўпол ўйнади. Ҳакам хуштагини чалди.

  • 17'

    Тўп назорати номинал мезбонларда. Аммо хавфли вазиятни рақиб яратмоқда.

  • 15'

    Лукаку ўткир бурчакдан ноаниқ зарба йўллади.

  • 13'

    Кевин Де Брюйненинг узатмаси кучлилик қилди.

  • 11'

    Тўп назорати "қизил иблислар" томонга ўтди.

  • 9'

    Азарнинг чиройли узатмасидан кейин тўпга Лукакудан олдин ҳимоячи етиб келди.

  • 7'

    Жарима майдонига бельгияликлар томондан оширилган тўп қайтарилди.

  • 5'

    Номинал мезбонлар рақибни дарҳол тўпсизлантиришга ҳаракат қиляпти.

  • 3'

    Кутилмаганда, финляндияликлар ўйинни фаолроқ бошлади.

  • 1'

    Ўйин бошланди!

  • 0'

    Футболчилар майдонга тушиб келди. Старт учун барчаси тайёр!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!