Асосий мазмунга ўтиш
Яккакурашлар

UFC 227 Ти Жей Кодини мағлуб этиб чемпионлик камарини сақлаб қолди

Мирзосолих Атаев
Изоҳлар: 0

Бугун Лос-Анжелесда UFC 227 турнири бўлиб ўтди.

UFC ўта енгил вазн тоифасида чемпион Ти Жей Диллашоу рақиби Коди Гарбрандтни мағлуб этди ва чемпионлик камарини ўзида сақлаб қолди. 

Ти Жей биринчи раунднинг 5-дақиқасида Кодини нокаутга учратди.

Айтиб ўтиш жоизки, 2017 йилнинг ноябрь ойида Диллашоу Гарбрандтни иккинчи раундда мағлуб этишга муваффақ бўлганди.

Маълумот учун, Ти Жей фаолияти давомида 16 баҳсда иштирок этиб, 3 марта имкониятни бой берган. Коди эса 13та жанг ўтказиб 2 марта енгилган.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ