Асосий мазмунга ўтиш

Осиё Ўйинлари

Жўрабек Каримов ярим финалга чиқа олмади

Nurali
Изоҳлар: 0

Теннисчимиз Жўрабек Каримов чорак финалда хитойлик рақибига имкониятни бой бериб қўйди

Бироз аввал Осиё ўйинларининг теннис дастуридан ўрин олган чорак финалнинг сўнгги беллашуви ўз якунига етди. Унда юртдошимиз Жўрабек Каримов хитойлик Йибинг Вуга қарши баҳс олиб борди. 

Дастлабки сет хитойлик ракетка устасининг катта устунлигида ўтди ва ҳисоб ҳам шунга яраша бўлди – 6:2. Иккинчи сетда Жўрабек 4:2 ҳисобида олдинда бораётиб, айрим вазиятлардан унумли фойдалана олмади ва якунда бу бўлимни ҳам бой бериб (4:6) чорак финалда юришини тўхтатди. Шу тариқа 1 соат, 31 дақиқа давом этган баҳсда Чин ўлкаси вакилининг қўли баланд келди. 

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ