Ёзда МЮни 7 нафар футболчи тарк этиши мумкин
101 Great Goals нашри яқинлашиб келаётган ёзги трансферлар даврида "Манчестер Юнайтед"ни нақд 7 нафар футболчи тарк этиши мумкинлигини маълум қилди.ярим ҳимоячилар Поль Погба, Андер Эррера ап Хуан Мата, шунингдек, ҳужумчилар Ромелу Лукаку ва Алексис Санчес “қизил иблислар” сафидан кетиш ҳақида жиддий ўйлашмоқда.
Ушбу футболчиларнинг барчаси жамоа уларнинг молиявий талабини бажармаса, бошқа клубга ўтиб кетишга тайёр.
Эслатиб ўтамиз, Де Хеа, Эррера ва Маталар шартномаси тугаётгани сабаб жамоани эркин агент сифатида такр этиши мумкин.
Фикрлар