Respect! "Навбаҳор" мухлислари ўйиндан сўнг стадионни тозалаб кетишди (ФОТО)
Хабарингиз бор бугун Coca-Cola Суперлиганинг 9-турида “Навбаҳор” ўз майдонида “Металлург”ни қабул қилди ва 0:0 ҳисобида нурсиз дуранг қайд этди.
Эътиборлиси, учрашувдан сўнг “Навбаҳор” фан клуби аъзолари ўзлари ўтирган секторларни ўйин бошланмасидан олдин қандай тоза бўлса, худди шундай ҳолатга келтириб, кейин стадионни тарк этишди. Уларнинг ушбу ҳаракатлар эътирофга сазовор.
Фикрлар