Азиз Ҳайдаров фаолиятини Россия ёки Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин

Ўзбекистон терма жамоасининг таянч ярим ҳимоячиси Азиз Ҳайдаров фаолиятини Россия ёки Саудия Арабистони чемпионатида давом эттириши мумкин.

SPORTS.uz ахборот порталига маълумот берган Дубайлик мустақил журналистнинг маълумотларига кўра, Азиз Ҳайдаров тўп сураётган Дубайнинг Аш-Шабаб клуби ҳалигача футболчи билан янги шартнома борасида келишиш олишни ҳоҳламаяпти. 31 ёшли футболчининг Дубай клуби билан амалдаги шартномаси 6 ойдан сўнг ўз якунига етади.

Ҳозирга қадар терма жамоамиз аъзосига Россия ҳамда Саудия Арабистони клублари таклиф билан чиқишган. Шунингдек, БАА чемпионатида иштирок этувчи маҳаллий клублар ҳам Азиз Ҳайдаровни ўз таркибига қўшиб олиш истагида футболчига бир неча бор сўров юборишган.

Маълумот ўрнида, Аш-Шабаб жамоаси 2011 йил ёзида Азиз Ҳайдаровни 300 минг фунт стерлинг эвазига Бунёдкор клубидан харид қилиб олган эди.

Comments

You must be logged in to commet!