Расман! Ғофуров, Комилов ва Ҳасанов “Машъал”ни тарк этди

 

Шу кунларда йиғин олиб бораётган «Машъал» жамоаси таркибига бир қатор янги футболчиларни қўшиб олгани ҳақида маълумот бериб ўтгандик. Аммо жамоа сафини тарк этаётганлар ҳам бор. Ғулом Ҳайдар Ғуломов ва Дилявер Абибуллаев бунгача расман кулубдан кетишган эди.

Айни пайтга келиб эса Ғиёсжон Комилов, Мирзохид Ғофуров ва Жамшид Ҳасанов расман «газчилар» сафини тарк этиб бўлишди.

Комилов ва Ғофуров кейинги мавсумни «Навбаҳор» сафида бошлашади. Ҳасанов эса «Қўқон-1912» жамоаси билан машғулотларда иштирок этмоқда.

Comments

You must be logged in to commet!