Uzbek Tigers: Аброр Қодиров - Йонг Чанг ўртасидаги жангдан фотогалерея

Юртимиздаги муҳташам спорт кошоналаридан бири "Ўзбекистон" спорт мажмуасида “World Series of Boxing”нинг C гуруҳидан ўрин олган навбатдаги бокс кечаси бўлиб ўтди. Унда мамлакатимиз шарафини муносиб тарзда ҳимоя қилиб келаётган “Uzbek Tigers” Хитойнинг “China Dragons” жамоасига қарши рингга кўтарилди. Бокс кечасининг дастлабки жанги 52 кг вазн тоифасида Ўзбекистон чемпионатларининг совриндори Аброржон Қодиров ҳамда Бокс бўйича 2016 йилги Хитой чемпионати ғолиби Йонг Чанг ўртасида бўлиб ўтди ва унда ҳамюртимиз хитойлик рақибини 3-0 ҳисобида таслим этди. Қуйида ушбу ғалабали жангдан тайёрланган фотогалереяни эътиборингизга ҳавола этамиз.