Енгил атлетика. Елена Смольянова олтин медал соҳиби!

161

Енгил атлетика. Елена Смольянова олтин медал соҳиби!

Эронда енгил атлетика бўйича ёпиқ иншоотлардаги Осиё чемпионати давом этмоқда.
 
Кеча ҳамюртимиз Надия Дусанова баландликка сакраш баҳсларида барча рақибларини ортда қолдириб, мусобақанинг олтин медалини қўлга киритганди. 
 
Бугун ҳам спортчиларимиз совринли ўринлар билан бизни хурсанд қилмоқдалар. Ядро улоқтириш баҳсларида Елена Смольянова 15,54 натижани қайд этиб, Осиё чемпионига айланди. 
 
 
Бу медаль Ўзбекистон терма жамоасининг ушбу Осиё чемпионатидаги иккинчи "олтин"и бўлди. 
 
Кечки пайт шунингдек ядро улоқтириш баҳсларида ҳамюртларимиз Сергей Дементьев ва Григорий Камулялар ўз имкониятларини синовдан ўтказадилар. 

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.