Енгил атлетикачиларимиз Осиё чемпионатида иштирок этади

Бугун енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Эроннинг Теҳрон шаҳрида ўтказиладиган ёпиқ инжоотлардаги Осиё чемпионтида иштирок этиш учун жўнаб кетди.

1-3 февраль кунлари ўтказилиши режалаштирилаётган мазкур мусобақада қитъамизнинг 23 давлатидан 300 нафардан ортиқ атлетлар 26та медаллар жамғармаси учун баҳслашади.

Мусобақада 60, 400, 800, 1500 ва 3000 метрга югуриш,  60 метр масофага тўсиқлар оша югириш ва эстафета 4х400,  лангар чўп билан сакраш,  уч ҳадлаб, баландликка ва узунликка сакраш, ядро улоқтириш, кўп кураш (эркаклар еттикураш, аёллар бешкураш) бўйича баҳслар ўтказилади.

 

Осиё чемпионатда мамлакатимиз шарафини ҳимоя қиладиган 10 нафар атлетлар билан танишинг:

Сергей Дементьев  Ядро

Григорий Камуля  Ядро

Дмитрий Мельситов  Баландлик

Жавоҳир Нориев  Узунлик ва уч ҳадлаб

Надия Дусанова  Баландлик

Сафина Саъдуллаева  Баландлик

Роксана Худоярова  Узунлик ва уч ҳадлаб

Елена Смольянова  Ядро

Нигина Шарипова  60 м югуриш.

Александра Юркевская  бешкураш

Sports.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!