184

Голландиянинг Хенгело шаҳрида енгил атлетика бўйича IAAF World Challenge халқаро мусобақаси бўлиб ўтди. Жаҳоннинг энг кучли атлетлари иштирок этган мусобақанинг қатор йўналишларида юқори натижалар қайд этилди. 

Жумладан, аёллар ўртасида баландликка сакраш секторида россиялик Мария Ласицкене 2,03 метр натижа кўрсатди. Бу мавсумнинг энг яхши натижаси сифатида қайд этилади.

Шунингдек, аёллар ўртасида 200 метрга югуриш беллашуви ҳам кўпчиликнинг диққат-марказида бўлди. Кескин ва муросасиз кечган пойга голландиялик Дафне Схипперснинг ғалабаси билан якунланди. Дафне масофани босиб ўтиш учун 22.44 сония сарфлади. 

Sports.uz 2018