187

Жорий йилнинг  9 - 10 июнь кунлари енгил атлетика бўйича катта спорт байрами ташкил этилади. Тошкент шаҳри мезбонлик қиладиган Ўзбекистон очиқ кубогида республикамизнинг барча вилоятларидан сараланган спортчилар Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Малайзия ва Эрон давлатларидан ташриф буюрадиган атлетларга қарши баҳслашади.

114

Марказий Осиёда ягона бўлган, ихтисослаштирилган Республика енгил атлетика спорт базаси стадионида бўлиб ўтадиган мусобақа 2003 йилда туғилган ва ундан катта ёшдаги спортчилар иштирокида бўлади.

210

-Юртимизда ёшлар ўртасида бундай нуфуздаги мусобақаларни кўпроқ ташкил этишга ҳаракат қилаяпмиз, сабаби ўсиб келаётган  йигит-қизларимиз орасидан келажакда осиё ўйинлари, олимпиада мусобақаларида иштирок этадиган атлетларимизни кашф қилиш, уларни вояга етказиш асосий мақсадимиз ҳисобланади, - дейди Ўзбекистон енгил атлетка федерацияси бош котиби К.Рўзимухамедов.

Sports.uz

Sports.uz 2018