"Умид ниҳоллари"нинг Тошкент шаҳар босқичи бўлиб ўтмоқда (фото)

 Пойтахтимизда “Умид ниҳоллари” спорт ўйинларининг шаҳар босқичи бўлиб ўтмоқда. Мусобақалар спортнинг 21 та олимпия ва миллий спорт турлари бўйича олиб борилаётир. Бу йилги спорт мусобақалари дастурига кураш, белбоғли кураш, ўзбек жанг санъати ва “Турон” яккакурашининг киритилгани айни муддао бўлди.

 Баҳорги таътил кунларида  3652 нафар (1155 нафари қизлар) ўқувчиларнинг спорт беллашувларида иштирок этаётганлиги ҳам фарзандларимизнинг нақадар спортга ошно эканлигидан далолатдир.

Шундай мусобақалардан бири Чилонзор туманидаги болалар ва ўсмирлар спорт мактабида енгил атлетика бўйича бўлиб ўтди. Мусобақаларда шаҳардаги барча туман мактабларидан 100 дан ошиқ ўғил-қизлар иштирок этди.

Фотолавҳаларга эътибор беринг:

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!