Ёш атлетларимиз ўзаро баҳслашди

624

Ёш атлетларимиз ўзаро баҳслашди

Пойтахтимизда енгил атлетика бўйича республика очиқ мусобақаси ўтказилди.

Сўнгги йилларда мамлакатимизда Олимпия ўйинлари дастуридан жой олган енгил атлетика ёшлар ўртасида жадал оммалашмоқда. Бунинг самарасида мазкур спорт тури билан шуғулланувчилар сафи кенгайиб, нуфузли мусобақаларда мамлакатимиз шарафини янада юксалтирмоқдалар.

Спортчиларимизнинг нуфузли мусобақаларда қўлга киритаётган ютуқларини, бугун дунё тан олаётир. Жумладан, 9 декабрь куни Украинада «Олтин Мангуст» халқаро ассоциация кенгаши ҳамюртимиз Надия Дусановага жисмоний тарбия ва спортни янада оммалаштиришга қўшган ҳиссаси учун ордер билан тақдирлади.

165324_img_20171211_2011031

Nadiya+Dusanova+12th+IAAF+World+Athletics+cWg_K7mogNvl

253684_img_20171211_201114

Унинг бундай мукофотга эришишида мамлакатимизда енгил атлетика ривожи учун қулай шарт-шароитлар яратилаётгани ҳамда мазкур спорт тури бўйича ўтказилаётган мусобақаларнинг хизмати катта.

Иқтидорли атлетларни саралаш мақсадида ўтказилган республика очиқ мусобақасидаги баҳслар кескин ва муросасиз тарзда ўтди.

Мусобақа ғолиб ва совриндорлари билан танишинг:

 

Тур

Исм ва Фамилия

Натижа

Ядро

Адашбоева Регина

Шетинина Вероника

Илиних Евгения

13.12

10.99

10.16

Баландлик

Ёшлар

Абдуллаев Осмон

Чикалов Вадим

Чадин Дмитрий

185

185

180

Ядро

Ёшлар

Содиқов Рашид

Лелюх Константин

Тўрақулов Асилбек

13.96

13.70

12.75

Баландлик

Қизлар

Яблокова Алина

Орипова Алина

Ҳакимова Милана

170

160

155

400 м.

Қизлар

Ражабова Малика

Левина Ирина

Синицина Виктория

1:03,63

1:03,93

1:05,07

400 м.

Ёшлар

Абдулхаев Мурод

Нувальцев Александр

Нуриддинов Самариддин

54,93

55,09

55,90

60 м. т/о

Қизлар

Яблокова Алина

Саидова Камола

Ғафуржанова Шаҳрибону

9,67

9,68

9,73

60 м. т/о

Ёшлар

Степанов Александр

Абдумўминов Ислом

Тўрақулов Асилбек

8,67

8,81

8,99

Уч ҳадлаб

Мужчины

Қурбанов Руслан

Денисов Иван

Нориев Жавоҳир

15,48

15,22

14,56

Уч ҳадлаб

Қизлар

Худоёрова Роксана

Исаева Нигина

Ҳакимова Милана

12,53

10,74

10,57

Узунлик

Ёшлар

Степанов Александр

Нориев Жавоҳир

Анваров Анвар

6.88

6.65

6.42

 Sports.uz