Зоминда “Youth day” югуриш марафони ташкил этилди

Жиззах вилояти Зомин туманида ёшларни жисмоний тарбия ва спортга жалб этиш, соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, енгил атлетика спорт турини кучайтириш ва соғлом баркамол авлодни тарбиялаб вояга етказишда замин яратиш мақсадида “Youth day” югуриш марафонини ташкил этилди.

Мазкур марафон мактабгача таълим муассасаси тарбияланувчилари, мактаб ва коллеж ўқувчилари, маҳалладаги вақтинча ишсиз ёшлар, ҳарбий қисм хизматчилари ҳамда 50 ёшдан юқори бўлган кексалар ўртасида ўтказилди.

Ушбу тадбирга 1500 нафардан зиёд ёшларни қамраб олинди. Марафон сўнггида ғолибларга диплом ва қимматбаҳо совғалар берилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!