Елена Исинбаева ўғилли бўлди

177

Елена Исинбаева ўғилли бўлди

Лангарчўпга таяниб сакраш бўйича икки карра Олимпиада чемпиони россиялик Елена Исинбаева иккинчи бор она бўлиш бахтига сазовор бўлди. Бу ҳақида Еленанинг ўзи ижтимоий тармоқда хабар бермоқда. 

"Оиламиз сафи яна биттага кўпайди. Ўғил фарзанд кўрдим ва иккинчи бор она бўлдим. Кўпдан кўп келаётган барча табриклар ва ширин тилаклар учун катта рахмат!", – дея пост қолдирган ўзининг инстаграмдаги саҳифасида. 

Эслатиб ўтамиз, Исинбаеванинг 3 яшар Ева исмли қизалоғи ҳам бор эди.