Енгил атлетика бўйича ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати ўтказилади

389

Енгил атлетика бўйича ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати ўтказилади

 

14-16 март кунлари Қарши шаҳрида енгил атлетика бўйича ёпиқ иншоотлардаги Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтади, дея маълум қилмоқда Ўзбекистон МОҚ матбуот хизмати. 

2003-2004 йиллардан кейин туғилган спортчилар ўртасида ўтказиладиган баҳсларда мамлакатимизнинг турли худудларидан ташриф буюрган ёш атлетлар совринли ўринлар учун кураш олиб борадилар.

Қарши олимпия захиралари коллежи манежи мезбонлик қиладиган мусобақада спортчилар 60 метрга тўсиқлар оша югуриш, шунингдек, 60, 200, 400, 800, 1000, 1500 метрларга югуриш, ядро улоқтириш, баландликка сакраш, узоқликка сакраш, уч хатлаб сакраш, эстафета, бешкураш ҳамда олтикураш йўналишларида ўзаро беллашадилар.