Мария Ласицкене ҳамда Данил Лисенко баландликка сакраш бўйича жаҳон чемпиони

Кеча Буюк Британиянинг Бирмингем шаҳрида енгил атлетика бўйича ёпиқ иншоотлардаги жаҳон чемпионати старт олди. Регламентга кўра, буринчи кун беллашувларида эркаклар ва аёллар ўртасида баландликка сакраш, ҳамда аёллар ўртасида 3 000 метрга югуриш бўйича беллашувлар ўтди. 

Баландликка сакраш секторида кутилганидек, нейтрал байроқ остида мусобақаларда иштирок этаётган россиялик спортчилар  Мария Ласицкене ҳамда Данил Лисенко ғалаба қозонишди. Узоқ мусобақага югуришда эса эфиопиялик Гензебе Дибабага тенг келадигани топилмади. Батафсил: 

Ёпиқ иншоотлардаги ЖЧ. Бирмингем, Буюк Британия

Баландликка сакраш. Эркаклар

1. Данил Лисенко (Россия) – 2,36
2. Мутаз Баршим (Катар) – 2,33
3. Матеуш Пшибылко (Германия) – 2,29

Аёллар

1. Мария Ласицкене (Россия) – 2,01
2. Вашти Каннингэм (АҚШ) – 1,93
3. Алессиа Трост (Италия) – 1,93

3000 м. югуриш

Аёллар

1. Гензебе Дибаба (Эфиопия) – 8.45,05
2. Сифан Хассан (Голландия) – 8.45,68
3. Лора Мьюр (Буюк Британия) – 8.45,78

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!