Себастян Оже жаҳон чемпиони

39

Себастян Оже жаҳон чемпиони

Австралияда ралли бўйича жаҳон чемпионатининг бу йилги мавсуми якунланди.

Чемпионатда “Хенде” жамоаси аъзоси Терри Невилл 2 соат 35 дақиқа 44,8 сонияда марра чизиғига етиб келди ва 13 босқичнинг ғолибига айланди. Шунингдек, пойгада “М-Спорт-Форд” жамоаси вакили Отт Тянак, “Хенде”нинг яна бир вакили Хейден Паддон сўнгги босқичда совринли ўринларни қўлга киритди.

Ралли бўйича жаҳон чемпионатининг ғолиби “М-Спорт-Форд” жамоаси пойгачиси Себастян Оже бўлди. У Жорий йилда ўтказилган 13 пойгада 232 очко тўплаб, бош совринни қўлга киритди. Иккинчи ўрин 208 очко тўплаган Терри Невиллга насиб этган бўлса, жами 191 очко тўплаган Отт Тянак учинчи ўринни эгаллади.

Sports.uz

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.