Себастьян Феттель: “Мерседес”да ҳаммаси жойида

“Феррари” пойгачиси Себастьян Феттель Россия Гран-приси арафасида  машғулот натижаларини сарҳисоб қилди.

- “Мерседес”да муаммо бўлмайди, деб ўйлайман, - дейди Себастьян Феттель. -  Бу трасса ушбу болид учун анча қулай. Шундай экан, улар эртага ўзини кўрсатади. Ўтган йили кўпчилик пойгаолди машғулотларида “Уильямс” энг тезкор натижа қайд этишини кутганди. Амалда “Мерседес” ҳаммани ортда қолдирди.

Машина тезлиги ёқилғи миқдори, двигатель режими каби бир неча омилга боғлиқ. Айниқса, бу трасса ўз имкониятларингизни  намойиш этиш ва айрим усулларингизни яшириш имконини беради. Машғулотларда биз ўзимизни кўрсата олганимиздан хурсандман.

“Формула-1” бўйича тўрт карра жаҳон чемпиони Феттель бугун навбатдаги пойгаолди машғулотида иштирок этади. Пойгалар 30 апрелда старт олади.

Зиёдбек ИСМОИЛОВ тайёрлади

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!