Баҳодир Жалолов эртага юртимизга қайтиб келади

Профессионал боксда фаолиятини ғалаба билан бошлаган Баҳодир Жалолов эртага юртимизга қайтиб келади.

Аввал хабар берганимиздек, бокс бўйича “Uzbek Tigers” жамоаси аъзоси Баҳодир Жалолов профессионал рингдаги илк жангини мексикалик Хьюго Трухильога (4-0-1, КО2) қарши ўтказиб, учинчи раундда рақибини нокаутга учратган эди.

Баҳодир Жалолов Sports.uz интернет портлига берган хабарига кўра у эртага Тошкент вақти билан соат 10:00да пойтахтимизга етиб келади.

– Эртага мен жона-жон Ватанимга қайтиб келман. Мухлисларимни ва барча яқинларимни соғиндим. Уларнинг дуолари туфайли ғалаба қозондим. Худога шукур! Ўзбек ўғлони бўлганимдан фаҳрланаман. Юртимизда биз спортчиларга яратиб берилаётган улкан имкониятлар туфайли биз жаҳон ареналарида мамлакатимиз шарафини юксакларга кўтармоқдамиз. Келгусида ўз вазн тоифамда биринчи бўлишга бор куч-ғайратим билан интиламан, – дейди Баҳодир Жалолов.

Sports.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!