“Indian Open” халқаро турнирида тўрт боксчимиз чорак филанда ғалаба қозонди

  • 31 январь, 2018, 09:53
  • 0
  • Бокс

Ҳиндистонда бокс бўйича катталар ўртасида давом этаётган “Indian Open” халқаро турнирида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари муваффақиятли иштирок этмоқда.

Мусобақанинг чорак финалида Худойназар Файзов 52 килограмм вазн тоифасида ҳиндистонлик Мавиа Лалдинни мағлубиятга учратган бўлса, 64 килограммда Иқболжон Холдоров яна бир мезбон спортчиси Ашиш устидан зафар қучди.

Вазни 69 килограммгача бўлган боксчилар ўртасида Бобоусмон Ботуров Непаль вакили Гала Биншу Прасадни енган бўлса, 75 килограммгача вазн тоифасида Исроил Мадримов афғонистонлик Ҳамид Азизига ҳеч қандай имконият қолдирмади.

Sports.uz

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!