Альварес ва Головкин кузда реванш жангини ўтказади

243

Альварес ва Головкин кузда реванш жангини ўтказади

Golden Boy промоутерлик компанияси бошлиғи Оскар де ла Хойя сўзларига кўра, Сауль Альварес ва ўрта вазнда WBA Super, WBC, IBF ва IBO чемпионлик камарлари соҳиби Геннадий Головкин ўртасидаги реванш жанги кузда бўлиб ўтади.

Мен 75% аминманки, Альварес ва Головкин кузда урушади, – дея де ла Хойянинг сўзларини келтиради AFP нашри. – Ўйлайманки, биз келишувга эришдик, аммо шахсан мен музокаралардан ва унинг натижасидан қониқиш ҳосил қилдим.

Эслатиб ўтамиз, Головкин ва Альварес реванш жанги 5 май куни бўлиб ўтиши керак эди, бироқ Альварес тақиқланган модда қабул қилгани сабаб олти ойга дисквалификация қилинган эди. Бу боксчиларнинг ўтган йили сентябрда бўлган қарама-қаршилигидан дуранг қайд этилган эди.