Азизбек Абдуғофуров "WBC Cilver" камари соҳиби (фото)

708

Азизбек Абдуғофуров

 

  Тошкентдаги "Ўзбекистон" спорт мажмуасида ташкил этилган бокс бўйича профессионал жанглар ўз якунига етди.

Бокс оқшомининг сўнгги ва асосий қарама-қаршилигида енгилмас боксчимиз Азизбек Абдуғофуров фаолиятидаги 11-жангини чемпионлик камари учун ўтказди.

WBC Silver камари учун ўтган жангда унга россиялик тажрибали боксчи Дмитрий Чудинов (21-2-2, КО13) рақиблик қилди.

12 раунд қилиб белгиланган жангда омад ҳамюртимизга кулиб боқди.

Эслатиб ўтамиз, Азизбек бу жангга қадар профессионал рингда 10 та жанг ўтказиб, барчасини ғалаба билан якунлаган. Шулардан 3 тасида муддатидан олдин зафар қучган.