Азизбек Абдуғофуров ва Дмитрий Чудинов чемпионлик жанги олдидан нималар деди?

Эртага, 5 май куни Тошкентдаги “Ўзбекистон” спорт мажмуаси бокс бўйича профессионал жангларга мезбонлик қилади.

Бугун мазкур жанглар олдидан мураббийлар, боксчилар ва ОАВ ходимлари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди.

> Бокс кечасининг барча жуфтликлари билан танишинг

Кечанинг асосий жангида иштирок этадиган Азизбек Абдуғофуров WBC Silver камари кечадиган россиялик Дмитрий Чудиновга қарши беллашув олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

Бу ринг. Жанг олдидан ҳеч ким бирор нарса дея олмайди. Ғалаба қозониш ва мухлисларни хурсанд қилиш учун қўлимдан келган барча ишни қиламан. Қайси раундда ғалаба қозонишимни билмайман, бироқ Ўзбекистондаги жангларимни мувафаққиятли якунлашга ҳаракат қиламан. Жангга тўлиқ тайёрман. Эртага барчани ушбу бокс оқшомига таклиф қилиб қоламан, - дейди Азизбек Абдуғофуров.

- Менда катта масъулият бор. Сабаби жангни Ўзбекистонда ўтказаман. Бу ерга етиб келиш учун катта меҳнат қилдим, катта йўлни босиб ўтдим. Ҳар бир боксчи ёки спортчи рингга чиқар экан ғалабани мақсад қилади. Мен ҳам ғалаба учун қўлимдан келган барча ишни қиламан, - дейди Дмитрий Чудинов.

Эслатиб ўтамиз, россиялик боксчи профессионал рингда 25 та жанг ўтказиб, шулардан 21 тасида (13 нокаут) зафар қучган бўлса, яна 2 мағлубият ҳамда 2 дуранг қайд этган. Азизбек эса профессионал рингда 10 маротаба жанг ўтказиб, барчасида ғалаба қозонган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!