Боб Арум Головкинга Япониядан рақиб топди

390

Боб Арум Головкинга Япониядан рақиб топди

Промоутер Боб Арум  ўрта вазан тоифасининг WBA, WBC, IBF ва IBO камарлари соҳиби чемпиони Геннадий Головкин (37-0-1, 33 КО) ва WBA Regular чемпиони япониялик Рёта Мурата ўртасида жанг ташкил қилишни режалаштирмоқда.

Бунинг барчаси томонларга боғлиқ. Агар Альварес якунда Головкин билан урушишни истамаса, унда Геннадий Рёта Мурата билан жанг қилади. Бу ажойиб беллашув бўларди, бироқ Головкин ва Альварес тўқнашуви ташкил қилиниб, Геннадий ғалаба қозонадиган бўлса, бу жангни ташкил қилиш қийин кечмайди. Мурата энг яхшилар билан учрашишни истамоқда. Менимча Головкин билан куч синашишни жуда-жуда истаётган бўлса керак, – дея Боб Арумнинг сўзларини келтиради BoxingScene нашри.